Скриншот/Bugun.uz
Қўқон шаҳрида бир эркак қорин қисмини шиша бўлаги билан кесиб, ўзига тан жароҳати етказган. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан баёнот эълон қилди.
Аниқланишича, 12 февраль куни 1987 йилда туғилган фуқаро М.Р. акаси томонидан Наркология диспансерига олиб борилган. У ерда М.Р. кучли психоз ҳолатида қабул қилиниб, муассасага ётқизилган ва унга керакли муолажалар қилинган.
Олиб борилган даво муолажаларга қарамасдан, фуқаро ноихтиёрий равишда турли ҳаракатларни содир этиб, бўлим ойналарини синдириб, ўзига тан жароҳати етказган ва муассасадан чиқиб кетган.
Кўчада ижтимоий хавфли ҳаракатларини содир этишни давом этиб, «Авиакасса» кириш эшиги ойнасини боши билан уриб, қорин қисмига қўлида бўлган шиша бўлаги билан жароҳат етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот тариқасида: Ўзига ўзи тан жароҳати етказган фуқаро муқаддам Жиноят кодексининг 164, 165 ва 276-моддалари билан судланган.
2020 йил июль ойида наркология диспансерида турли наркотик ва психотроп моддалар истеъмол қилувчи (полинаркомания) бемор сифатида назоратга олинган. Воқеа юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди