Наманган вилоятида фуқарони ҳамшираликка ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳамшира ва унинг шериги мудир ўринбосари ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган вилояти перинатал маркази ҳамшираси М.С. фуқаро Ф.ни соғлиқни сақлаш бошқармасида ишловчи таниши орқали Кардиология шифохонасига ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли «Махсус захира базаси» бўлими мудири ўринбосари А.А. ҳамшира М.С.дан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди