15:10 / 14.02.2022
1 291

Мактаб интернати директори «курси»си 13 000 долларга баҳоланди

Мактаб интернати директори «курси»си 13 000 долларга баҳоланди
Фуқарони мактаб интернати директори лавозимига тайинламоқчи бўлган ўринбосар ва унинг шериги кадрлар бўлими бошлиғи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шўрчи туманидаги Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернати директорининг ўринбосари У.Я. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, уни 13 000 АҚШ доллари эвазига Халқ таълими бошқармасида ишловчи таниши орқали ўзи ишлайдиган интернатга директор лавозимига тайинлатиб беришни ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Б.Э. 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб интернати директори «курси»си 13 000 долларга баҳоланди