Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида спиртли ичимлик ичиб, ўз танишини ўлдирган шахс 15 йилга қамалди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканали орқали маълум қилинди.
1997 йилда туғилган судланувчи 1971 йилда туғилган шериги билан қурилиш ишлари кетаётган ҳудуддаги ишларини тугатиб, 100 000 сўм маош олишган. Ишлаб топилган пулларга спиртли ичимлик сотиб олиб, биргаликда истеъмол қилишади.
Шундан сўнг улар квартирага қайтишади. Орада пул масаласида тортишув чиқади. Аммо судланувчи барча пулларни спиртли ичимликка сарфлаганини айтади. Шунда жанжал кучаяди.
«Иккинчи марта жанжал бошланганида у биринчи бўлиб пичоқ олган, кейин мен ҳам ўзимни ҳимоя қилиш учун пичоқ олганман. Ўша пайти ўзимни билмасдим, эксперт келиб кўрсатди. 39 марта жароҳат етказган эканман»,— дея таъкидлайди судланувчи.
Таъкидланишича, у қилган иши жиноят эканлигини билган ҳолда ИИОга қўнғироқ қилади, марҳум олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Судланувчига ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди, 168 модда 1-қисми билан айбли деб топилган. Унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси қўлланилиб 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди