
Хоразм вилоятида бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқ тўловларини камайтириб бериш эвазига пора олган ходим қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хонқа туман ДСИ ходими А.Х тадбиркорлик субъектида ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқ тўловларини камайтириб бериш эвазига ундан 5.000 (беш минг) АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунга асосан, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 28,211-моддаси ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда, жиноят ишининг тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Хоразм вилоятиСолиқ инспекциясиПора олишЖиноят ишиТадбиркорлик субъектиҲуқуқни муҳофаза қилиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар