18:01 / 17.02.2022
978

Ўзбекистонликлар 2022 йилни катта ҳажмда чет эл валютаси сотиб олишдан бошлади

Ўзбекистонликлар 2022 йилни катта ҳажмда чет эл валютаси сотиб олишдан бошлади
2022 йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар 613,5 млн долларлик чет эл валютасини банклардан харид қилган. Бу Марказий банк статистикасидан маълум бўлди.

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу ойидан 61 фоизга кўпроқ бўлди — ўшанда у 381,9 млн долларни ташкил қилган эди.

Аҳоли томонидан сотилган чет эл валюталари бўйича кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан бор-йўғи 11 фоизга ошиб, 464,2 млн долларни ташкил қилди.

Ҳозирги ҳолат Ўзбекистон валюта бозори учун ғайриоддий — одатда йил бошида аҳоли доллар сотиб олмайди, балки сотади – 2020 ва 2021 йилларда ҳам шундай бўлган эди. Ушбу ҳолат мавсумийлик билан изоҳланади — февралда қишлоқ хўжалиги ва бошқа фаолият турлари фаоллашгани боис йирик харажатлар бошланади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь ойидаги кўрсаткичлар 2021 йилдаги ойларга нисбатан баландроқ бўлди (ўтган йил аҳоли томонидан энг кўп — 553 млн доллар чет эл валютаси харид қилинган давр декабрь ойига тўғри келмоқда).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар 2022 йилни катта ҳажмда чет эл валютаси сотиб олишдан бошлади