Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида 17 февраль куни ҳайдовчи ва йўл-патруль хизмати ходимлари ўртасида тортишув юзага келгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, шу куни соат 11:00 ларда туманнинг ТҲАЙ кўчаси ёқасида жойлашган «Қўйлиқ» қурилиш моллари бозори яқинида Equinox автомобили ҳайдовчиси тўхташ тақиқланган жойга тўхтаган. ЙПХ ходими ҳайдовчига транспорт воситасини автотураргоҳга қўйиш бўйича огоҳлантириш берган.
Ҳайдовчи ходимнинг мурожаатига эътибор қаратмай, бозор ичига кириб, тахминан, 5-10 дақиқада автомобилининг ёнига қайтиб келган. ЙПХ ходими ҳайдовчига мурожаат қилиб, қоидани бузганини айтган ва тегишли меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган. Ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан, автомобилни бошқариб кетган ва тахминан, 500 метр масофа узоқликда хизмат олиб бораётган яна бир ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган.
Ҳайдовчи ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи ЙПХ ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаб, қонуний талабни бажармасликда давом этиб, фаол қаршилик кўрсатган.
ЙПХ ходимлари томонидан В.П. (1982 йилда туғилган)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6 (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) ҳамда 194-моддалари (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
«Тўпланган ҳужжатларни тегишли тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судига юбориш чоралари кўрилмоқда. Жараёнлар юзасидан қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди