13:15 / 18.02.2022
1 310

Кўп қаватли уйлар атрофидаги ер майдонлари кимники?

Кўп қаватли уйлар атрофидаги ер майдонлари кимники?
17 феврал куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов кўп қаватли уйлар атрофидаги ер майдонлари тўғрисида тез орада янги қарор чиқишини маълум қилди.

Ҳозирги кунда қарор ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, бошқарув хизмат компаниялари ташкил қилиняпти, шунингдек, уй-жой ҳудудлари мулкларини белгилаб бериш масаласи кўрилмоқда. Кўп қаватли уйлар атрофидаги ер майдонлари бор, шу ер майдонлари кимники деган савол туғилмоқда. Ҳозирги кунда уй-жой мулкдорларига кадастр чегарасини аниқлаб бериб бириктириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланган, яқин орада чиқади. Уй-жой мулкдорлари кадастри белгиланди дегани – бу жой қонунан уларники дегани. Эртага у ҳудуднинг ичига туман, вилоят ҳокими ҳам, тадбиркор ҳам ўзича ҳеч нарса қуролмайди. Чунки у мулкдорларнинг ҳудуди бўлиб қолади. Қарор узоғи билан 2 ойда қабул қилиниши кутилмоқда”, — деди вазир.

Шунингдек, Ҳидоятов кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида яшовчи аҳоли томонидан биринчи қават эгаллаб олинаётгани ҳақида гапирди. Бу борада ҳам янги тартиб ўрнатилмоқда.

Яна бир масала, ноқонуний қурилишлар. Кўп қаватли уйлар атрофида ёки ичида ноқонуний қурилишлар кўпайиб кетди, бундан ҳокимиятнинг ҳам хабари бўлмай қоляпти. Чунки ҳудуд жуда катта, ҳаммасини кўриб улгурмайди. Уларга ҳам аҳолининг ўзини жалб қилиш мақсадида ноқонуний қурилишлар борасида уй-жой инспекциясига ваколатлар берилмоқда. Биласиз, биринчи қаватни ўраб олиш жуда кенг тус олиб кетган: одамлар ўзбошимчалик билан биринчи қаватни ўраб олиб ҳовлига ўхшаб хоҳлаган ишини қиляпти. Бундай қонунбузилишлар учун аҳолини тўғридан тўғри жаримага солиб бўлмайди, чунки қонунан бу иш судда кўриб чиқилади, бироқ суд томонидан белгиланадиган жарима жуда камлик қиляпти. Бу аҳолига таъсир ҳам қилмаяпти.

Ҳозирда тўғридан тўғри жарима бериш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Умид қиламанки, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли биринчи қават фақат уларники эмас, балки шу кўп қаватли уйда яшовчи барчаники экани, бу борадаги дахлдорликни ҳис қилади
”, — деди вазир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўп қаватли уйлар атрофидаги ер майдонлари кимники?