Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги мактаблардан бирининг дарс қилмасдан келган 1-синф ўқувчилари доскага чиқарилиб, изза қилингани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ушбу синф раҳбари ишдан олинганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилган. Ўрганиш давомида Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-«в» синф раҳбари Ш.М. ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ва дафтарлари қолиб кетгани сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ҳамда бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқартириб, қолган ўқувчиларга «уят» деб гапиртириб, изза қилдиргани аниқланган.
Бу жараёнларни ўзи уяли телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчи ота-онасининг Telegram’ига жўнатган. Синф раҳбари Ш.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Меҳнат кодексининг 181-моддаси (интизомий жазолар) 1-бандига кўра, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори О.М., маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Й.А.га ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.И. жиддий огоҳлантирилган.
«Вилоят Халқ таълими бошқармаси таълим-тарбия борасида бундай ҳолатларни қўллаш умумеътироф этилган мезонларга мутлақо зид деб баҳолайди ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги чора-тадбирлар кўриб боради», — дейилади муносабатда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?