16:29 / 18.02.2022
894

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётдаги қандолат корхонасини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётдаги қандолат корхонасини бориб кўрди
Фото: Президент матбуот хизмати.
Давлатимиз раҳбари маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида бўлиб турибди.
Президентимиз дастлаб «Алмерро груп» масъулияти чекланган жамиятининг қандолат корхонасини кўздан кечирди.

Умумий қиймати 70 миллиард сўм бўлган ушбу корхона икки босқичдан иборат. Ўтган йили ноябрда биринчи босқичи ишга туширилган. Янги бино қурилиб, Туркиядан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган.

Фото: Президент матбуот хизмати.
Бугунги кунда корхона йилига 2 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда шоколад, конфет, печенье, вафли каби 95 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. 120 киши иш билан таъминланган.

Давлатимиз раҳбари қандолат маҳсулотлари сифатини кўрди.

- Сифати яхши, чет элники билан бемалол рақобатлаша олади. Фақат нархни тушириш бўйича яна имконият бор. Масалан, импорт қилинаётган қўшимчаларни хомашё шаклида олиб, шу ернинг ўзида тайёрлаш йўлга қўйилса, таннархни 10-15 фоиз арзонлаштириш мумкин. Шунда маҳсулотлар яхши сотилиб, қўшимча иш ўринлари очиш имконияти пайдо бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Корхонанинг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилганидан сўнг йиллик қувват 10 минг тоннага етади. Маҳсулотларнинг бир қисмини қўшни давлатлар ва Мўғулистонга экспорт қилиш мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётдаги қандолат корхонасини бориб кўрди