Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган «Дўстлик» маҳалласига ташриф буюргани тўғрисида хабар берилганди. Давлат раҳбари маҳаллани кўздан кечириш вақтида кўп қаватли уйнинг деворига чизилган «Дўстлик рамзи» муралига эътибор қаратган.
«Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар? Бу мурал ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади», — деган президент масъулларга.
Шавкат Мирзиёев масъуллардан бу каби мураллар қачондан бошланганини сўраган. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу турдаги деворий мураллар 2021 йилнинг баҳоридан чизила бошланганини таъкидлаган. «Дўстлик рамзи» муралининг муалифи Ҳасан Майчеев.
«Бир рассом чизиб беришини айтди ва бу мурални чизди», — дейди ҳоким.
Маълумот учун, Мурал-арт бу – замонавий кўча санъати бўлиб, бунда полотно вазифасини кўп қаватли бино деворлари бажаради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?