Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларига мурожаатида шунча йил эрталаб ош бериш бўйича мусобақалашиш бўлгани, лекин биримиз икки бўлмагани ҳақида гапириб, энди ишлаш кераклигини таъкидлади.
Янгиҳаёт ва Сергели туманлари фаоллари билан учрашув чоғида президент маҳалла раислари фаолиятига атрофлича тўхталди.
«Сизларга икки ёрдамчи, икки қанот беряпмиз. Лекин энди натижа кўрсатадиган пайт келди. Сизларга айтадиган ҳозирги гапимни мен гапирмасам, ҳеч ким гапирмайди. Маъракаларга меҳмон бўлиб эмас, ўша хонадонга кўмакчи бўлиб боринглар.
Биз эрталаб ош бериш бўйича шунча йил мусобақалашдик, лекин биримиз икки бўлмади. Дунёнинг ҳеч бир ривожланган давлатида саҳарда минг килолаб ош тарқатиш йўқ. Кўпчилигингиз ёшсизлар, бунақа пайтда икки карра кўпроқ ишлашингиз керак», дея президентнинг сўзларини келтиради Kun.uz сайти.
Давлат раҳбари кўп йиллар давомида ушбу ҳудуд эътибордан четда қолиб кетганини таъкидлаган.
«Бугун нафақат маҳаллалар, балки шаҳарнинг ҳар бир тумани масъуллари янги тизим бўйича аниқ ҳисобот беради – бир ойдан кейин, уч, олти ойдан кейин нима бўлади? Қандай натижа кўрсатамиз, қанча иш ўрни яратамиз, аҳолига қандай енгиллик берамиз?
Самарқанддаги чоралардан ҳамма ўзига керакли хулоса чиқариб олсин. Мен бу вилоятда жуда кўпчиликни ишдан олдим. Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолиси фаровонликни сезиши керак, чунки йиллар давомида бу ҳудудга эътибор бўлмаган», деди Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 10 февраль куни Самарқанд вилоятига ташрифи вақтида 10 нафар раҳбар - икки туман ҳокими, бир туман прокурори, икки туман бош солиқчилари, учта туман ИИБ бошлиқлари, МБ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ва вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари ишдан олинганди.
Ташрифдан кейинги кунларда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, Самарқанд вилояти прокурори ҳамда Самарқанд шаҳри ҳокими ҳам ўзгарди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?