Instagram'даги Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида пост қўйиб борувчи саҳифада Тошкент шаҳар ҳокимининг мурожаати ёзилган хат эълон қилинди. Унда ёзилишича, Ортиқхўжаев ва Комил Алламжонов ўртасида ҳеч қандай тушунмовчилик йўқ ва ҳеч қачон «матбуот уруши» бўлмаган.
Ортиқхўжаев бу соҳада (матбуот) тажрибаси йўқлиги ва Алламжонов билан кунига 3-4 маротаба телефонлашиб, хабарлашиб, фикр алмашиб туришини маълум қилган.
«Ассалому алейкум барчага. Охирги 3-4 кунда менинг атрофимда бўлаётган мавзулар ва мен билан Комил Алламжонов ўртасида қандайдир хабарларларни тарқатаётган, ҳолатни бўрттириб, ёлғон хабар қўшиб, ижтимоий тармоққа сиздирилаётган, тасдиқланмаган ахборотлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ортидан ёзишга аҳд қилдим.
Аслида эътибор бермасдан, вақтимни кеткизмасдан, бундай уйдирмаларга аҳамият бермасдан юраман. Лекин, тинимсиз бўлган кўнғироқлар сабаб ҳолатга шахсан аралашишни жоиз деб топдим.
Мен билан Комил Алламжонов ўртасида хеч қандай совуқчилик йўқ, биз хеч қачон матбуот уруши қилмаганмиз, бу соҳада тажрибам йўқ. Муносабатларимиз доим очиқ ва самимий бўлган, кунига 3-4 маротаба телефонлашиб, хабарлашиб, ҳурматли президентимиз олдида, шу юрт олдида қандай вазифаларимиз, мажбуриятларимиз бўлса, маслахатлашиб, фикр алмашиб, тажриба алмашиб турамиз. Кеча президентимизнинг Тошкент шаҳрига ташрифларида иккимиз ёнларида бўлиб, ўзимизга тегишли вазифаларни олиб келмокдамиз. Буни барча расмий фотолардан кўришингиз мумкин.
Биз амалдорлар халқ хизматидамиз. Президентимиз бизни бир оила каби ишлаб келишимизни таъкидлаб келадилар. Ўзбек ҳалқида бир гап бор – агар оиладаги фарзандлар ўртасида зиддият бўлса, бу оила бошининг ишончи йуқолишига олиб келади. Келинглар, бошни бир ёқадан чиқариб, давлатимизга, халқимизга, оиламизга ва оила бошини топшириқларини ҳалол адо этишга кучимизни сарфлаймиз.
Қолаверса, бизнинг орамизга ким қандай мақсадда бундай тушунмовчиликлар, совуқчиликлар солмоқчи бўлгани, бунинг ортида қандай манфаатлар ётгани менга қоронғу. Ўшаларга биргина гапим бор: ишлашимизга халақит берманглар. Бундай уйдирмаларга ишонмаслигингизни ва қимматли вақтингизни бундай арзимас нарсаларга кетказмаслигингизни илтимос қилиб қолардим. Сизларга катта рахмат!», деб якуланган хат.
Охирги кунларда Telegram мессенжеридаги гуруҳ ва каналларда Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокими бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ҳатто Ортиқхўжаев ва Алламжоновдан кай бири пойтахт ҳокими бўлса яхшилиги борасида сўровномалар тарқалди. Бу эса икки сиёсатчи ўртасида «ахборот уруши» бошлангани ҳақида навбатдаги миш-мишларни келтириб чиқарганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди