Фото: Telegram / «Микрофон кўтарган аёл»
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи Мўйноқ туманидан бошланди. Бу ерда давлат раҳбари туман фаоллари билан суҳбатда бўляпти, деб хабар бермоқда «Дарё».
«Мўйноқ аэропортида кўришиб турганимиз Янги Ўзбекистоннинг яхши ишларидан. Қорақалпоғистонда сўнгги 5 йилда кўп ишларни амалга оширдик. Ҳамма жойда ‘қилса бўлар экан-ку’, деган ибора пайдо бўлди. Бу нарса Қорақалпоғистонда ҳам пайдо бўлди», — дейди президент.
Шунингдек, давлат раҳбари фаоллар билан учрашувда бир вақтлар Тошкентда қабул қилинган қарорлар қоғозда қолиб кетганини таъкидлаган. «Бир вақтлар биз Тошкентда ўтириб олиб катта-катта қарорлар қабул қилдик. Афсуски, улар қоғозда қолиб кетганди. Чунки халқ билан мулоқот бўлмаган эди ўша вақтда», — дейди президент.
Давлат раҳбари сўнгги йилларда турли ҳудудларда сув масаласида муаммолар бўлганини айтиб ўтган. «Мен бу сафар катта-катта режалар билан келдим», — дея қўшимча қилган Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев охирги марта Қорақалпоғистонга 2021 йилнинг сентябрида борган эди. Ўшанда давлат раҳбари Нукусда қурилаётган кўп қаватли уйлар ва IT-паркни бориб кўрган, шунингдек, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳузуридаги болалар клиникасини кўздан кечирганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди