23:08 / 23.02.2022
1 695

Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган тубини бориб кўрди (фото)

Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган тубини бориб кўрди (фото)
Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон халқи ҳаёти, умуман, катта минтақадаги экология шу муаммога боғлиқ. Бир пайтлар денгиз ва унга туташ дарёлар, яйловлар одамларга ризқ улашган, иш, даромад манбаи бўлган. Лекин табиат қонунларига аралашиш, Амударё ва Сирдарё сувини тўсиш дунёдаги оғир экологик ҳалокатлардан бирини юзага келтирди. Минтақамизда чўлланиш ва шўрланиш даражаси кескин ортган. Ўсимлик ва ёввойи ҳайвонлар тури камайиб кетган.

Давлатимиз раҳбари бу бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси сессияларида гапирди, халқаро саммитларда муҳим таклифларни илгари сурган. Шунингдек, имкониятларга таяниб, амалий ишлар ҳам олиб борилмоқда.

Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубидан миллионлаб тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, катта ҳудудга тарқалган. Шавкат Мирзиёев 2018 йили Мўйноққа ташрифи чоғида олимлар билан маслаҳатлашиб, у ерда шўрга чидамли ўсимликлар экиш вазифасини белгилаган.

Давлатимиз раҳбарига шу борада қилинган ишлар ҳақида ахборот берилган.


Ўтган йилларда денгизнинг сув қуриган қисмида 1 миллион 524 минг гектар тўқайзор барпо этилган. Бунинг учун саксовул, қорабўроқ, қандим, черкез каби чўл ўсимликларидан қарийб 6 минг тонна уруғ тайёрланиб, қийин шароитларда экилган. Бу ишларда 4 мингдан зиёд ишчи қатнашиб, 1 минг 600 дона техника, самолётлар жалб этилган.

Бу хайрли, долзарб ҳаракат давом эттирилмоқда. Жорий йилда 100 минг гектар майдонда «яшил қоплама» барпо қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда шундан 26 минг гектарида иш бошланган, 562 тонна уруғлар тайёрланган. Шунингдек, 100 гектар майдонда кўчатхона ташкил қилинмоқда.

Президент бу ерда экологлар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари билан суҳбатлашди.

«Биз шу мураккаб шароитда экиш бўйича катта тажриба орттирдик. Бу ерга ўзим келишимдан мақсад - энди бу ишларни илмий асосланган тарзда давом эттирамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.


Илмий изланишлар қилиб, ҳудуд тупроғига мос навлар яратиш, кейинги босқичда чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилган. Оролбўйининг флора ва фаунасини яхшилаш бўйича 5 йиллик миллий дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган тубини бориб кўрди (фото)