17:17 / 26.02.2022
887

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни туғилган куни билан табриклади
26 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Туркиянинг дўст халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.

Шунингдек, мулоқот чоғида икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилган.

Ўзбекистон—Туркия кўп қиррали ҳамкорлиги барқарор ва жадал суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

«Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом эттирилмоқда, ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсмоқда. Икки мамлакат етакчи ҳудуд ва корхоналарининг кооперацияси кенгаймоқда, биргаликда қатор йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Муҳим маданий-гуманитар дастурлар рўёбга чиқарилмоқда» — дейилади хабарда.

Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Стратегик ҳамкорлик бўйича олий даражадаги кенгашнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратган. Халқаро сиёсат ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни туғилган куни билан табриклади