2 504
«Икки қуш уришса, овчига фойда» — Хайрулла Нуриддинов Украина ва Россия воқеалари ҳақида
Журналист Хайрулла Нуриддинов «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган «Менимча» кўрсатувида Украина давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар ҳақида гапириб ўтди.
«Овчи кимлигини билмадим-ку, лекин тўқнашган ҳар икки томон бу тўқнашувдан фақат зиён топмоқда ва топади. Ҳа, уруш биздан узоқда. Лекин ҳозирги дунё шундайки, шохига урсанг, туёғи зирқирайди.
Бу тўқнашувнинг ёмон нафаси бизга таъсир қилмайди, деб ҳеч ким ҳеч қайси мамлакат айтолмайди. Россия ҳам, Украина ҳам биз учун ҳамкор мамлакатлар. Уларнинг ўртасидаги совуқчилик бизнинг ҳам этимизни жунжитади.
Шунинг учун уларга ҳам, ўзимизга ҳам, ҳаммага: ассалому алайкум. Ҳамманинг уйига тинчлик тилайман», – дейди журналист.
Украинадаги вазият
24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Мурожаатдан сўнг ижтимоий тармоқларда Украинанинг кўплаб шаҳарларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко 24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета зарбалари берилганини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский Путиннинг ҳаракатини мамлакатни яксон қилиш дея баҳолаб, Ғарбни «Путинга қарши коалиция» тузишга чақирди.
24 февралда Россия Украинага бостириб киргач, Буюк Британия мамлакатга қарши янги санкциялар қўллаган, хусусан «Аэрофлот» компаниясининг қироллик ҳудудига парвозларини тақиқлаган. АҚШ президенти Жо Байден Россия Украина ҳудудига бостириб киргани ва у ерда ҳарбий операцияларни бошлагани учун мамлакатга нисбатан янги санкциялар жорий қилган. Шунингдек, Байден Россиянинг Украинага ҳужуми учун масъулият Владимир Путиннинг зиммасида экани, Россия ушбу ҳарбий операция учун жиддий зарбалар қабул қилиб олиши ҳақида гапирган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини маълум қилган. Улар Польша орқали эвакуация қилинади. 25 февраль куни Шавкат Мирзиёев Украинадаги вазият юзасидан Путин билан фикр алмашди.
25 февраль куни «Манчестер Юнайтед» Украинада рўй бераётган воқеалар туфайли Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси билан ҳомийлик шартномасини бекор қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди