Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 19 февраль куни сартарошхонасини қиморхонага айлантириб, таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил қилиб келган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 17:20 да Самарқанд вилояти ИИБ ХПБ ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Пайариқ тумани Мани қишлоғида яшовчи Т.О. (36 ёшли) маҳалласидаги бинони сартарошхона сифатида фаолият олиб бориш учун ижарага олиб, у ерда ноқонуний равишда қимор ва таваккалчиликка асосланган «Лото» ўйинини ташкил қилгани аниқланган. У маҳалладошларига «лото» ўйини ўйнашига шарт-шароит яратиб, ҳар бир ютуқдан 4 минг сўм ўзига «чўтал» жой пули олиб келган. Т.О. ўйин ўтқазаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Воқеа жойидан «Лото» қимор ўйинида жами 73 минг сўм пул ҳамда 26 дона карта, 90 дона «Лото» тоши аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Т.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш