Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ўзининг ёшлик йилларини ёдга олди. Мазкур ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
«Мен ўзим талаба бўлганимда иккита жойда ишлар эдим. Бизда «военная кафедра» бор эди ва насосларни «регулировка» қилиш бўйича. Ҳозиргача эсимдан чиқмайди, иккита жойда яхши ойлик олар эдим. 56 сўм битта кафедрадан, 42 сўм битта кафедрадан», — деди президент.
Олий ўқув юрти мутасаддилари талабаларнинг келгуси фаолиятига бефарқ бўлмаслиги, ўз навбатида талабалар ҳам меҳнатдан қочмаслиги керак. Аммо барибир асосий масъулият ректорлар зиммасида экани таъкидланди.
«Ректор бўлиш учун қандай интеллект керак, ректор бўлиш учун ўша домлалардан сифат нуқтаи назаридан билиминг ўн карра баланд бўлиши керак. Туришинг, юришинг… Мен бугунги мажлисни ёпмайман, бу давомий мажлис бўлади. Менга ҳисобот бериш учун эмас, виждонларингни олдида, халқимизнинг олдида ҳисобот беришни ўрганинглар. Мен ҳар кварталда бир марта сизлар билан, албатта, учрашаман», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев, Олий таълим муассасалари, Талабалар бандлиги, Турмуш даражасини яхшилаш «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...