
Тошкент шаҳри Бектемир туманида ноқонуний нарколаборатория ташкил этилгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 27 февраль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан Бектемир туманидаги хонадонлардан бири кўздан кечирилган.
Натижада хонадонда нарколаборатория борлиги, гиёҳванд моддалар тувакка экилиб, ҳар хил қўшиладиган дорилар шланглар орқали юбориб келингани аниқланган.
Лаборатория ўсимликларни парваришлаш ва ўстириш учун барча жиҳозлар билан таъминлангани, махсус қувватлагичлардан фойдаланилгани маълум бўлган. Шунингдек, хонада ҳаво ҳароратини ўлчовчи асбоб, қайд дафтарлари борлиги ҳам аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳриБектемир туманиНақонуний лабораторияҲаво ҳароратиЖиноят қидирувИчки ишлар вазирлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар