date
views 1 686

Талаба қизларга контракт тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади — Президент

Талаба қизларга контракт тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади — Президент
Бугун 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан сўзлаётган нутқида аёлларга эътибор ҳақида гапириб ўтди.

Ислоҳотларимиз халқимизни рози қилишга қаратилган, шу сабабли ҳам барча раҳбарлар қуйига тушиб, ишлашга ўргандилар.

Биз аёлларимиз кўзидаги қайғу ёшини хурсандчилик, ғалаба ва бахт ёшига айлантиришимиз керак. Ҳар қандай халқнинг камолини аёлларнинг даражасига қараб белгилаш мумкин.

Донишманд халқимиз бежизга «биргина қизни ўқитиш, бутун оилани ўқитиш, демакдир», деб бежизга айтмаган.

Қизларимизнинг замонавий билимлар ва касб-ҳунар эгаси бўлиб, жамиятда ҳамда ўз оиласида муносиб ўрин топиши учун бошлаган ишларимизни, бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз.

Бу борада, аввало, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат доирасида пойтахтда хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумларини ташкил этамиз.

Барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинади
, — деди Шавкат Мирзиёев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Талаба қизларга контракт тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади — Президент