Ижтимоий тармоқларда талаба йигит севги изҳор қилиши ортидан калтак егани акс этган видео тарқалди.
Унда кўринишича, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида ташкилланган тадбир вақтида талаба йигитлардан бири саҳнага чиққан ҳолда томошабинлар орасида ўтирган талаба қизга севги изҳор қила бошлайди.
«Бир дақиқа, бу сценарийда йўқ. 18 минг олам яралибдики, ҳар бир мавжудот ўз шериги, жуфти билан яратилди. Худди шундай ҳаммамизнинг жуфтли бўлишга, севишга, севилишга ҳаққимиз бўлганидек, менинг севганим ҳам шу ерда ўтирибди. Шу қизга ҳозир севги изҳор қилмоқчиман. Маҳлиё, мен сизни севаман. Сизга бундан бошқа яна қандай исбот керак? Сизни яхши кўраман», дея дил розини айтади йигит.
Севги изҳор шу жойига етганда тадбирда қатнашаётган ўқитувчилар йигитнинг қўлидан микрофонни тортиб олишга ҳаракат қила бошлайди. Улардан бири ҳатто йигитга қаттиқ шапалоқ тортиб юборади. Шундан сўнг «ошиқ талаба» ва шапалоқ тортувчи ўртасида тортишув, тадбир иштирокчилари ўртасида эса қий-чув бошланган.
Видео сўнгида «ошиқ йигит» ўқитувчилар томонидан судралган ҳолда олиб чиқиб кетилади.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тарқалар экан, университет матбуот хизмати ҳолат бўйича тушунтириш билан чиқди.
«Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Амалий филология факултети талабалари томонидан 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида севги изҳор қилиб, калтак еган талаба ҳолати акс этган видеолавҳалар бир нечта телеграм каналларида айланмоқда.
Шуни маълум қиламизки, ушбу ҳолат факултет ҚВЗ жамоасининг «Хафа бўлиш йўқ» кўрсатувига тақлидан намойиш этилган саҳна кўринишидан кесиб олинган ҳолатдир. Ҳеч қандай нохуш вазият юз бермаганини маълум қиламиз», – дейилади муносабатда.
Университет матбуот хизмати муносабатга қўшимча тарзда шунингдек, тадбирдаги ҳолатнинг тўлиқроқ видеосини ҳам илова қилади.
Унда кўринишича, ҳолат чиндан ҳам университет «Қувноқлар ва зукколар» жамоаси чиқишининг бир бўлаги ҳисобланади.
«Биз бу чиқишимиз билан нима демоқчимиз? Кўпчиликнинг юзида ғамгинлик, лекин бизга сизнинг кайфиятингиз ҳам муҳим», – дейди «шапалоқ еган» йигит. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди