Алимент ундирув тадбирлари: Пойтахтлик ота 352 млн. сўм тўлади

Алимент ундирув тадбирлари: Пойтахтлик ота 352 млн. сўм тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ҳам “Алимент ундирув ойлиги” доирасида самарали ишларга қўл урилмоқда.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида оталарнинг алимент масасилага бўлган масъулияти янада оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 18.06.2015 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор З.Хасановдан ундирувчи С.Каримова фойдасига икки нафар фарзандларининг таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари давомида, қарздор З.Хасановдан ундирувчи С.Каримова фойдасига 18 ёшгача бўлган сумма ҳисобланиб 352 млн. сўм алимент тўлиқ ундирилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар