
Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖЦБ Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари «Умакай» ЙПХ масканида Тошкентга олиб кетилаётган номаълум ҳайвон гўштини тўхтатиб қолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Чироқчи туман ҳудудида жойлашган «Умакай» ЙПХ масканида Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган тахминан 900 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётгани маълум бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар