Ишсизлик нафақаси миқдори қанча?

Ишсизлик нафақаси миқдори қанча?
Қонунчиликка кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.
Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича:

— ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЕКМ – 822 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

— ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЕКМнинг 1 баравари миқдорида;

— илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЕКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар