date
views 1 244

Нафақада бўлган меҳнат фахрийлари ёшларга бириктириб қўйилади

Нафақада бўлган меҳнат фахрийлари ёшларга бириктириб қўйилади
Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси маъқулланди.

Ҳужжатга кўра, илм-фан, маънавият, маданият, санъат ва спорт соҳаларида ютуқларга эришган (танилган) ҳамда бугунги кунда нафақада бўлган зиёли меҳнат фахрийларининг рўйхатлари «маҳаллабай» шакллантирилади.

Қайд этилишича, уларни ҳудудлардаги таълим муассасаларига ҳамда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида ёшларга бириктириш орқали ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ва «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари аъзолари учун ўқув машғулотлари ташкил қилинади.

Ҳудудий нуронийлар жамоатчилик кенгашлари томонидан кексаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга оид чора-тадбирлар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Фуқаролар йиғинларида кексаларга кўмак берувчи «Нуронийлар эъзозимизда» кўнгилли патронаж ёшлар гуруҳлари шакллантирилади ҳамда уларнинг аъзоларини рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нафақада бўлган меҳнат фахрийлари ёшларга бириктириб қўйилади
-->