date
views 1 813

Президент қарори билан Ўзбекистон янги шартномага қўшилди

Президент қарори билан Ўзбекистон янги шартномага қўшилди
«Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–177-сон, 24.03.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга қўшилди.

Ушбу Битим 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

Давлат статистика қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент қарори билан Ўзбекистон янги шартномага қўшилди