08:01 / 26.03.2022
1 334

Ҳазорасп ҳокими ўринбосари 12 минг доллар пора билан қўлга олинди

Ҳазорасп ҳокими ўринбосари 12 минг доллар пора билан қўлга олинди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари пора устида ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими ва Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари У.А. мансаб мавқейидан фойдаланиб фуқарога «Қиртепа» маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган турар жой биноларини бузмаслик ҳамда ушбу маҳалладаги туман хокимлиги захирасида бўлган 18 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун ажратиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

У хизмати эвазига фуқаро И.дан 12 минг доллар пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳазорасп ҳокими ўринбосари 12 минг доллар пора билан қўлга олинди