21:41 / 29.03.2022
2 074

«Янги Ўзбекистон» боғида тарихий маросим бўлди

«Янги Ўзбекистон» боғида тарихий маросим бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 29 март куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси билан бирга мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олгани хабар қилинганди.

Туркия етакчиси давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, бу хорижий давлат раҳбари ташрифи чоғида «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилган биринчи шундай маросим бўлди ва келгусида анъанага айланади.












arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Янги Ўзбекистон» боғида тарихий маросим бўлди