Фото: Президент матбуот хизмати
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тор доирада музокаралар ўтказди.
Етакчилар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашувда асосий эътибор стратегик шериклик муносабатлар даражасини юксалтириш, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар даражасида доимий мулоқотлар йўлга қўйилган. Олий даражада эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған кооперация лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш орқали савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада ривожлантириш Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигининг муҳим йўналиши эканини қайд этдилар.
Шу маънода, мамлакатларимизнинг катта салоҳияти ва имкониятларини, шу жумладан Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия механизмидан фаол фойдаланиш орқали рўёбга чиқариш зарурлиги таъкидланди.
Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашар эканлар, мамлакатларимизнинг позициялари ўхшаш эканини қайд этдилар. Кўп томонлама халқаро институтлар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Шундан сўнг кенгайтирилган йиғилиш бошланди. Ўзбекистон раҳбари сўнгги беш йилда ўзаро алоқалар янги босқичга чиққанини таъкидлади.
«Муҳтарам Эрдўған жаноблари, азиз меҳмонлар. Сизларни Ўзбекистон заминида кўриб турганимиздан мамнунман. Ота юртингизга хуш келибсиз. Фурсатдан фойдаланиб, Наврўз байрами, кириб келаётган муқаддас Рамазон ойи билан барчангизни табриклайман.
Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган ва юртимизда ўз элчихонасини очган давлат. Сўнгги беш йилда алоқаларимиз янги босқичга чиқди. Савдо айланмамиз икки баробар, Ўзбекистондаги Туркия ширкатлари сони беш баробар ошди. Биз ҳозиргина тор доирада Эрдўған жаноблари билан гаплашдик ва барча жиҳатларда фикрларимиз муштарак эканлигини ҳис қилдик.
Биз бундан кейин кенгашимиз ишини янада кучайтиришга келишиб олдик. Ўзаро келишувларимизни тўлиқ ва ўз вақтида бажаришни режалаштирилдик. Ўзаро манфаатли муносабатларимиз изчил ривожланишидан манфаатдормиз. Туркларда «Ният хайрли бўлса, оқибати ҳам хайрли бўлгай» деган нақл бор. Биз бундан беш йил аввал қардошим билан учрашувимизда ўзаро савдо ҳажмини 5 млрд долларга етказишни мўлжаллагандик. Бугун мана шу режаларни амалга оширишга яқин турибмиз», деди Шавкат Мирзиёев.
Эрдўған Туркия шу кунгача бўлгани каби Ўзбекистоннинг ишончли стратегик ҳамкори бўлиб қолишини маълум қилди.
«Аввало самимий туйғулар билан ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ўтган ҳафта нишонлаган Наврўз байрами ва келаётган муборак Рамазон ойи мамлакатларимизга барака олиб келишини Аллоҳдан тилаб қоламан. Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган давлат, мен ота юртимда эканлигимдан мамнунман.
Қадрли қардошим Шавкат Мирзиёев томонидан «Янги Ўзбекистон» номи билан олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг натижасини беришига ишонаман. Туркия шу кунгача бўлгани каби Ўзбекистоннинг ишончли стратегик ҳамкори бўлиб қолади», деди Туркия президенти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди