17:00 / 30.03.2022
1 112

Бюро кўмаги билан оилалар яраштирилиб, фуқароларнинг иш бандлиги ҳал этилмоқда

Бюро кўмаги билан оилалар яраштирилиб, фуқароларнинг иш бандлиги ҳал этилмоқда
Маълумки, жорий йилнинг 21-феврал- 21 март ойлари оралиғи Бюро органларида “алимент ундируви ойлиги деб” эълон қилиниб, бу борадаги ишлар Бюронинг барча бошқарма ва бўлимларида ишлари янада жадаллаштирилмоқда.

Тадбирлар давомида оилаларни яраштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Қўнғирот туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 25.01.2021 йилги суд буйруғига асосан қарздор К.Сабетдиновдан ундирувчи М.Сапарниязованинг фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иш юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор К.К.Сабетдиновдан алимент пуллари ўз вақтида ва тўлиқ ундириб келинган. Бундан ташқари, жорий йилнинг ўзидабўлим иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича судининг ижро ҳужжатига асосан 4 та оила ярашилди.

Албатта, ҳеч қандай алимент пуллари ота ва онанинг ўрнини боса олмайди ва шу аснода бўлим давлат ижрочилари томонидан собиқ турмуш ўртоқларни ўзаро яраштириш орқали оилани тиклаш чоралари кўрилади ва бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини беради.

Бундан ташқари, Бюронинг Қонликўл тумани бўлими ташаббуси билан, тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган “меҳнат ярмаркаси”да жами 28 та доимий иш жойи бўлмаган қарздорлар чақиртирилиб, тумандаги вакант иш жойлари таклиф қилинди ва натижаси бўйича 14 та алиментдан қарздор фуқаролар доимий иш жойига эга бўлди.

Шу сабабли, уларнинг алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақиларига қаратилди.

Маълумот учун, бўлим иш юритувида жами 370 алимент ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, улар юзасидан индивидуал ёндашув орқали алимент пуллари ундирувчиларга ойма-ой уларнинг пластик карталарига ундириб берилмоқда.

Бундан ташқари, бўлим томонидан 15 та қарздор қидирувга берилган бўлиб, уларни қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бюро кўмаги билан оилалар яраштирилиб, фуқароларнинг иш бандлиги ҳал этилмоқда