Фото: Видеодан скрин
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 31 март куни реклама мониторида порнографик видео қўйиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, шу куни соат 19:20 да Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторида порнографик мазмундаги видео намойиш этилгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ушбу видеолавҳанинг реклама мониторидаги намойиши зудлик билан тўхтатилган.
Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган бўлган хусусий фирма ишчиси И.И. (1978 йилда туғилган) томонидан реклама роликларини жойлаштириш жараёнидаги эҳтиётсизлик сабаб жойлаб юборилгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади