10:02 / 02.04.2022
2 157

«Заковат»чи ва журналист Аббос Салайдинов «самосуд»га учради

«Заковат»чи ва журналист Аббос Салайдинов «самосуд»га учради
Бу ҳақида у ўзининг фейсбук саҳифасида барча тафсилотларни ёзиб қолдирган.

Аббоснинг қайд этишича, Термиз шаҳридаги дорихонадан харид чекини сўраган ва чек берилмагач, солиқ идораларига хабар беришини айтгани ортидан дорихона эгаси ва сотувчилари томонидан дўппосланган, бир соат омборхонага қамаб қўйилиб тазйиқ ва босим ўтказилган, яқинларига тажовуз қилиниши билан таҳдид қилинган.

Ҳолатга ўз муносабатини билдирган блогер Шаҳноза Соатова «21-асрда Ўзбекистонда бўлиб турган варварликни таърифлашга тил ожиз», деб баҳолайди.

«Албатта, воқеа ўрганиляпти. Лекин бу тафсилотларни ўқигандаёқ пайдо бўлган хаёллар одамни тушкунликка туширади.

Биринчидан, қонунга ҳамма тупурган ва ундан ҳеч ким қўрқмайди. Кўча “поняткалари” “рулит”. Нима ҳам деймиз, ҳатто таниқли депутатлар “козел” сўзини истиҳоласиз ишлатиб турганда...

Иккинчидан, атрофдагиларнинг қонунсизликка ва зўравонликка бефарқлиги, ҳатто хайрихоҳлиги. Очиғи, бунақа жамиятда яшаш, эртага болаларингнинг яшашини ўйлаш тушкунликка солади.

Учинчидан, тизимли муаммолар. Улар ҳар доимгидек аён, аммо эътибор марказида эмас. Бировга имтиёз ва переференциялар берилган, монополиялар яйраб яшнаб ётган шароитда, бошқа биров солиқ тўлагиси келмаслиги, ғирром ғирромдан сув ичиб “кўкариши”, муносабатлар бундан кейин баттар ёввойилашиб кетишини ўйлаб сиқиласан. Халқ бир-бири билан олишиб ётганда, кимдир “соққани босяпти”.

Аббос тегишли органларга хабар берган, жараённи кузатамиз
», деб ёзади Шаҳноза Соатова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Заковат»чи ва журналист Аббос Салайдинов «самосуд»га учради