Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолияти билан шуғулланаётган шахслар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Янгибозор туман бўлими «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида фуқаро У.Қ. ўзининг хонадонида ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига уланиб, 8 та компьютерларни ўрнатиб, 372 кун давомида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолиятини юритиб келгани аниқланган. Бунинг натижасида у электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 112,7 миллион сўм зарар етказган.
Шунингдек, мазкур туманда яшовчи яна бир фуқаро К.Қ. ўзининг хонадонида 25 та компьютерларни ўрнатиб, 198 кун давомида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолиятини юритиб келгани маълум қўлган. У ўзининг фаолияти давомида электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 122,4 миллион сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди