Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади ва 2022 йил 1 майдан бошлаб кучга киритилади:
- алоҳида квоталарни давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш тартиби;
- мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш тартиби;
- алоҳида тест синовларини ўтказиш тартиби.
Хотин-қизларга тавсиянома Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан бир марта берилади ҳамда тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил муддатга амал қилиши белгиланади.
Тегишли тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар ҳар йили олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига кириш учун ҳужжатларни топшириш муддатларида ўрнатилган тартибда махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилади.
Тартиб мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишни белгилайди.
Бунда, ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар ҳисобидан, кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига тест синовлари натижаларига асосан амалга оширилади.
Мазкур тартиб олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Тавсиянома мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун берилади.
Тавсиянома олиш учун талабгор хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон шаклда ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар мурожаат қилади.
Тавсиянома қўмита биринчи раҳбари томонидан, биринчи раҳбар лавозими вакант бўлганда ва/ёки унинг вазифаларини бажариш бошқа шахсга юклатилганда эса – ушбу раҳбар томонидан берилади. Хотин-қизларга тавсиянома қўмита томонидан бир марта берилади ҳамда тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил муддатга амал қилади.
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун қўмитанинг туман (шаҳар) бўлимларида ишчи гуруҳлар тузилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди