22:57 / 08.04.2022
1 981

Комил Алламжонов ва таниқли журналист ўртасида катта можаро чиқди

Комил Алламжонов ва таниқли журналист ўртасида катта можаро чиқди
Масс-медиани ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов таниқли мустақил журналист Сергей Ежков устидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига ариза берган. Бу ҳақда унинг ўзи хабар берди.

Гап шундаки, шу йилнинг 21 февраль куни Сергей Ежков Uzmetronom.com сайтида «Бриллиантовый мальчик» сарлавҳаси остида мақола эълон қилган. Унда Комил Алламжонов 4,2 млн. долларлик тилла тақинчоқлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилишида шерикчиликда айбланган.

Алламжоновга кўра, Ежков унга туҳмат қилган ва Жиноят кодексининг 182-моддаси «Божхона тўғрисидаги қонунларни бузиш» каби оғир жиноятни содир этишда айблаган.

«Хабарингиз бўлса, шу йилнинг 21 февраль куни Сергей Ежков ўзининг Uzmetronom.com сайтида "Бриллиантовый мальчик" сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Унда мени 4 млн 200 минг долларлик тилла тақинчоқларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришда шерикчиликда айблаган. Бу жуда жиддий айблов — бу Жиноят кодексининг 182-моддаси “Божхона тўғрисидаги қонунларни бузиш” оғир жиноятини содир этиш. Ваҳоланки, бу ғирт туҳмат ва тўқима эртакнинг ўзгинаси.

Ежков билан шахсан таниш эмасман, лекин 2016 йилга қадар одамлар орасида у гўёки айрим махсус хизматларнинг буюртмаларини бажариб келган, маълум шахсларнинг обрўсига путур етказиш қуроли сифатида ишлатиб келинган, деган гаплар юради. Бу гап-сўзларнинг рост ёки ёлғонлигини билмайман, бу сафар ҳам буюртма бор ёки йўқ эканини энди тергов аниқлайди.

Таҳлил қилиб кўрсам, 2009 йилдан шу кунгача ушбу сайтда “Алламжонов” мавзуси бўйича 30 дан ортиқ танқидий материал эълон қилинган. Шу пайтгача индамадим. Чунки мен ҳамиша сўз эркинлиги ва матбуот эркинлиги тарафдори бўлганман, бу йўлда курашганман, ҳалиям курашяпман. Бироқ ҳар битта танқид фактларга асосланган бўлиши керак.

Шу пайтга қадар 30та мақолага индамадим, лекин охиргиси ўтиб тушди. Энди ошириб юборди. Гап менинг обрўйим ва репутациям ҳақида кетар экан, мен жим қараб тура олмайман. Бу — сўз эркинлиги ҳам, журналистика ҳам эмас. Бу матбуот номли инструментдан жирканч мақсадлар йўлида фойдаланиш ҳисобланади. Биз бундай сўз эркинлигига қаршимиз. Шунинг учун мен, адвокат билан маслаҳатлашган ҳолда, ўз ҳақ-ҳуқуқимни ҳимоя килиш мақсадида Сергей Ежков устидан арз қилиб, ҳуқуқни муҳофаза килувчи органларга мурожаат қилдим. Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, агар Ежков ўз мақоласида кўрсатган ҳолат бўйича далил-исбот келтира олмаса, унга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси, 3-қисми “а” банди (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш) билан жиноий иш қўзғатилиши мумкин ва у қонун олдида жавоб бериши лозим бўлади.

Ҳаммасини қонун ва суд ҳал қилиши керак. Мен барча керакли маълумотларни тақдим этишга тайёрман
», деб ёзган у.

Алламжоновнинг айтишича, агар Ежков ўз мақоласида кўрсатган ҳолат бўйича далил келтира олмаса, унга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси, 3-қисми «а» банди (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш) билан жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов ва таниқли журналист ўртасида катта можаро чиқди