Бухоро шаҳрида 43 ёшли ҳамшира бозор сотувчилари сумкасини олиб, уларнинг пулини ўғирлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳридаги «Марказий деҳқон бозори»да савдо қилувчи 1968 йилда туғилган сотувчи Ҳ.С. шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, ичида 500 доллар ва 1,5 миллион сўм пуллари бўлган аёллар сумкасини, 1983 йилда туғилган К.З. эса ичида 100 доллар ва 4,5 миллион сўм пуллари бўлган сумкаси йўқолганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас, тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Жондор тумани Маҳмуд Таробий маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган, ҳамшира Х.Д. содир қилгани аниқланиб, ундан пул ва бошқа ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда ушбу аёлга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа шу ва шунга ўхшаш жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор тадбирлар олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади