11:23 / 12.04.2022
1 483

Қалб ором топиши учун Бухорога келиш керак — Машҳур турк блогери

Қалб ором топиши учун Бухорога келиш керак — Машҳур турк блогери
Бухоронинг Туркиядаги туризм элчиси, таниқли блогер Сердар Тунжер бошчилигидаги тарғибот гуруҳи январь ойида Ўзбекистон бўйлаб 12 кунлик саёҳатда бўлди.

Саёҳат Туризм ва Маданий мерос вазирлиги томонидан ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш, шунингдек, маҳаллий сайёҳлар ва туризм субектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Лойиҳа давомида Нақшбандия тариқатининг “Олтин Силсила” ҳалқасидан жой олган ислом уламолари зиёратгоҳлари, уларнинг илмий мероси, ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси тўғрисидаги тағибот материаллари тайёрланди.

Жумладан, “Бири бир гун” рукни остида 5 бўлим, ТРТнинг рамазон ойи саҳарлик дастури учун “Саҳур програми” рукни остида 30 бўлим, “MYMECRA” ютубе канали учун “Сонсузлук Кервани” рукни остида 12 бўлим ва “Cат Капи” дастури учун 2 бўлим, жами 49 бўлимдан иборат видео тарғибот материаллари тайёрланди.

Ушбу тарғибот материаллари Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги Хўжа Алоуддин Аттор, Олтинсой туманидаги Хўжа Муҳаммад Зоҳид, Термиз шаҳридаги Ҳаким ат-Термизий, Шеробод туманидаги Абу Исо ат-Термизий зиёратгоҳлари, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Хўжа Муҳаммад Дарвеш, Хўжа Муҳаммад Имканагий зиёратгоҳлари ва Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуаси, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр, Шоҳи Зинда, Регистон мажмуалари ва Имом ал-Бухорий, Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор, Имом ал-Мотрудий зиёратгоҳлари, Бухоро вилоятидаги 7 Пир зиёратгоҳлари, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси ва Тошкент вилоятидаги Занги Ота зиёратгоҳларидан туриб тасвирга олинди.

Машҳур блогернинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида юзлаб туркиялик сайёҳлар Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдиришган.

«Танангиз дам олиши учун дунёнинг турли пляжларига боришингиз мумкин, лекин қалб ором топиши учун Бухорога келишингиз керак», – дея ёзган Сердар Тунжер Ўзбекистонга қилган саёҳати ҳақида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қалб ором топиши учун Бухорога келиш керак — Машҳур турк блогери