2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 миллион 433 минг 772 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Доимий аҳолининг 17 миллион 607 минг 934 нафари аёллар, 17 миллион 825 минг 838 нафари эркаклардир. 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 217 904 нафарга кўп.
Маълум қилинишича, 1991 йилда Ўзбекистондада доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган. Бу кўрсаткич ҳозирда 49,7 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йил 1 январга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган. 2021 йилда Ўзбекистон бўйича 305 082 та никоҳ, 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди