Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжоновга туҳмат қилгани айтилган мустақил журналист Сергей Ежков 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Ежковга Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) билан жиноий иш очилган. Журналистга нисбатан модданинг энг оғир, 3-қисми қўлланилган: оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш.
66 ёшли Сергей Ежков мақоласи бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги экспертиза хулосасини берган.
Лекин суд ишни кўраётган пайтда маъмурий жазо ҳам қўллаши мумкинлиги айтилмоқда. Масалан, қанчадир муддат профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини чеклаш.
Айтилишича, Ежков айни пайтда уйда, унга нисбатан ҳозирча расмий айблов қўйилмаган. У бугунги кунда оғир кўз касаллигидан азият чекяпти, ўзи мустақил юра олмайди ва ҳеч нима ўқий олмайди.
Маълумот учун, 2021 йил журналистлар касб байрами арафасида президент фармони билан «Uzmetronom.com» веб-сайти бош муҳаррири Сергей Ежков «Дўстлик» ордени билан мукофотланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Комил Алламжонов Сергей Ежков устидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига ариза берган. Гап шундаки, шу йилнинг 21 февраль куни Сергей Ежков Uzmetronom.com сайтида «Бриллиантовый мальчик» сарлавҳаси остида мақола эълон қилган. Унда Комил Алламжонов 4,2 млн. долларлик тилла тақинчоқлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилишида шерикчиликда айбланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди