18:24 / 13.04.2022
1 935

Украинадаги уруш туфайли Ўзбекистон бир қатор компаниялардан айрилди

Украинадаги уруш туфайли Ўзбекистон бир қатор компаниялардан айрилди
Фото: iStock
Конвертациянинг очилиши ва инвестицияларнинг кафолатланиши охирги тўрт йил ичида Ўзбекистон бозорига бир неча юзлаб янги хорижий компанияларнинг кириб келишига олиб келди.

Улар нафақат мамлакатга сармоя киритиб, бу ерда янги иш ўринлари яратди, балки рақобатни юзага келтирган ҳолда маҳаллий компанияларнинг ривожланишига ҳам кўмаклашди.

Бироқ Украинадаги уруш вазиятни тубдан ўзгартирди. Хорижий брендлар, биринчи навбатда, Россия ва Украина компаниялари Ўзбекистондаги фаолиятини қисқартирмоқда, режаларини ўзгартирмоқда ва ҳатто бозорни бутунлай тарк этмоқда.

«Zakaz.uz»
Украина озиқ-овқат маҳсулотларини супермаркетлардан етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорига 2020 йилда кириб келди.
Дастлаб компания фақат Макро билан ишлаган, аммо кейин Carrefour дўконларидан ҳам етказиб беришни йўлга қўйди.

Компания тез ривожланган эди ва 2022 йил февралигача катта режаларга эга бўлган эди.

Уруш бошланиши "Заказ"га кучли таъсир кўрсатди – ҳозир компания ишламаяпти, эгалари эса уни сотишга уринмоқда.

«Доброцен»
Россия дискаунтери Ўзбекистон бозорига 2021 йил охирида кириб келди. Март ойига келиб компаниянинг Тошкент, Марғилон, Қарши ва Бухорода бир нечта дўконлари мавжуд эди.

Компаниянинг Ўзбекистонда катта режалари бор эди, лекин уруш ишни шу қадар қийинлаштирдики, «Доброцен» март ойида барча дўконларини ёпишга ва Ўзбекистонни тарк этишга қарор қилди.

OTP Bank
Венгрия банки 2021 йилнинг кузида «Ипотекабанк»ни назорат қилувчи улушни сотиб олишга келишган эди.

«Ипотекабанк»нинг катталиги туфайли битим Ўзбекистон учун муҳим воқеа бўлиши керак эди, аммо уруш Венгрия компаниясининг режаларини тубдан ўзгартирди.

Ҳозир OTP Bank битимни дунёда вазият ўнгланиб қолгунча бир неча ойга кечиктиришни сўради.

«Альфа Банк»
Россиянинг энг йирик банкларидан бири 2021 йил охирида Ўзбекистонда режалари борлигини эълон қилди — компания вакиллари Тошкентга келиб, бу ерда муваффақиятли рақамли бизнесни ташкил қилиш учун барча шароитлар бор, деган хулосага келишган эди.

Уруш бошланганидан кейин банк санкцияларга учради. Бу фонда «Альфа Банк» зудлик билан ўз режаларини қайта кўриб чиқмоқда ва ҳозир Қозоғистонни тарк этмоқчи. Ўзбекистонда иш бошлаш эса режаларнинг охирига кўчирилди.

«Совкомбанк»
2022 йил бошида Россия банки «Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олишга келишган эди, бироқ уруш бошланганидан сўнг у биринчилардан бўлиб санкцияларга учради.

Давлат активларини бошқариш агентлиги битим бўйча изоҳ бермади, бироқ «Дарё» суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, харид бекор қилиниш эҳтимоли катта — Ўзбекистонга санкцияланган банк керак эмас, «Совкомбанк»да эса ҳозир бошқа муаммолар етарлича.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Украинадаги уруш туфайли Ўзбекистон бир қатор компаниялардан айрилди