Жаҳонгир Ортиқхўжаев масъулларга 10 кун муҳлат берди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев масъулларга 10 кун муҳлат берди
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев яқин 50-60 йилда кузатилмаган ёғингарчиликлар оқибатида пойтахт кўчалари сифати ёмонлашганини таъкидлаб, масъулларга топшириқлар берди.

Унга кўра:
- Шаҳар асосий йўлларидаги барча «яма»лар 10 кун ичида тўлиқ таъмирланиши керак;
- Иш сифатли бажарилишини прокуратура назорат қилади;
- Таъмирлаш ишлари иложи борича кечки пайт (кундузги қатновга халақит бермаслик учун) амалга оширилади.

Фуқаролар «Халқ назорати» портали орқали йўлдаги носозликларнинг расмларини юборишса яхши бўлар эди, деди Ортиқхўжаев.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар