19:02 / 14.04.2022
1 219

Нарпайлик ота фарзандлари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди

Нарпайлик ота фарзандлари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди
Амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, қарздор оталар фарзандлари учун белгиланган алимент пулини олдиндан, яъни вояга етгунга қадар бўлган суммани тўлаши мумкин.

Фуқаролик ишлари Каттақўрғон туманлараро судининг 2011 йил 18 июлдаги қарорига асосан қарздор М.С.дан ундирувчи С.М.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Нарпай туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган кейинги тушунтиришлар ўз самарасини берди. Қарздор ота фарзандлари вояга етгунигача ҳисобланган 117 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нарпайлик ота фарзандлари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди