2022 йилнинг 13 апрель куни тунги соат 00:30 ларда 34 ёшли К.А. Бўстонлиқ туманида жойлашган «Бўстонлиқ деҳқон бозори» ҳудудидаги новвойхонаси олдида танишлари 22 ёшли А.П. ва 26 ёшли А.Ф.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолади.
Жанжал давомида К.А. новвойхонада бўлган ошхона пичоғи билан А.Ф.нинг чап қорин соҳасини орқа томонига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Натижасида А.Ф. олган тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, А.Ф.нинг танасида «чап қорин соҳаси орқа қисмида санчиб кирган жароҳати, қовурға ва қовурғалараро қон томирлар шикастланиши, ингичка ичак санчиб кесиб ўтган жароҳати, гепертания, постгеморрагик 2-даражали шок» жароҳатлари борлиги кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди