17:22 / 16.04.2022
1 120

Қамчиқ довонида суюлтирилган газ ортилган юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилди

Қамчиқ довонида суюлтирилган газ ортилган юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Қамчиқ довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

15 апрель куни соат 17:22 да Қамчиқ Махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасига Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали—Ўш автомобиль йўлининг 196 километрида, Тошкент—Водий йўналишда ҳаракатланган Қирғизистонга қарашли Shacman русумли юк автомашинаси аварияга учрагани тўғрисида хабар келиб тушган. Аниқланишича, юк машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишнинг бир қисмига ёнбошлаб қолгани ва йўлнинг ҳаракат қисмини тўсиб қўйган.

Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» Махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ходимлари етиб келган.

Автомашина цистернасида пропан суюлтирилган газ бўлган, ҳайдовчи (автомашинада ҳайдовчининг ўзи бўлган) Қирғизистон фуқароси воқеа жойида вафот этган.

Қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилиб, йўл-патруль хизмати ходимлари автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида суюлтирилган газ ортилган юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилди