Шавкат Мирзиёев раислигида 15 апрель куни ўтказилган йиғилишда солиқ маъмурчилигига оид бир қатор топшириқлар берилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
"Охирги солиқ маъмурчилиги бўйича ўзгаришлар тадбиркорлар ўртасида кўплаб тушунмовчилик ва саволларни келтириб чиқарди. Шунинг учун топшириғимга кўра, Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҳузурида йирик тадбиркорлар, олимлар ва фаол жамоатчилар иштирокида Жамоатчилик кенгаши тузилди", — дейди президент.
Молия вазирлиги ва ДСҚга ҳар ҳафта тадбиркорлар билан учрашиш ва ижтимоий тармоқлар орқали тушган саволлар ва тизимли масалаларни муҳокама қилиш, уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб бориш топширилган. Рухсатнома бериш талабларини соддалаштириш ҳам тизимли равишда давом эттирилиши таъкидланган.
Бугунги кунда 200 дан ортиқ санитария талаблари мавжуд бўлиб, уларнинг 20 тасига амал қилишнинг умуман имкони йўқ. Шу муносабат билан:
- овқатланиш корхоналари учун санитария талабларини қайта кўриб чиқиб, эскирган талабларни бекор қилиш;
- етказиб бериш хизматлари билан шуғулланадиган корхоналарга санитария талабларини соддалаштириш вазифаси қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди