Ҳайратон — Мозори-Шариф темир йўли бошқаруви 10 майдан Афғонистон томонига ўтади. Бу ҳақда "Афғонистон темир йўллари" директори Бахт ар-Раҳмон Шарафат маълум қилди, дея ёзади Sputnik.
Ҳозир бу темир йўлни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаради. Бироқ янги шартномага кўра, барча темир йўлларга техник хизмат кўрсатиш мажбуриятлари, жумладан, даромадларни йиғиш, техник хизмат ва бошқариш “Афғонистон темир йўллари”га ўтади.
Ўзбекистон компанияси "Ҳайратон — Мозори-Шариф" темир йўл линиясини бошқариш бўйича шартномага кўра йилига 18 млн доллар олиб келаётган эди.
"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти шўба корхонаси "Сўғдиёна Транс" 2011 йил декабрида Афғонистондаги "Ҳайратон — Мозори-Шариф" темир йўл линиясини бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси 2010 йил ноябрь ойида 129 млн долларлик 75 км узунликдаги линия қурилишини якунлади.
Афғонистон импортининг қарийб ярми, шунингдек, гуманитар юкларнинг салмоқли қисми Ҳайратон порти орқали ўтади. Бу темир йўлнинг фойдаланишга топширилиши юк ташиш ҳажмини сезиларли даражада оширган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди