00:11 / 19.04.2022
1 109

Бухоро шаҳрида оилалар яраштирилмоқда

Бухоро шаҳрида оилалар яраштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрь кунидаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан оилаларни яраштириш, алимент тўловчи ишсиз қарздорларни ишга жойлаштириш ва алимент тўлашдан бўйин товлаётган қарздорларга чора кўриш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлари ижроси давомида давлат ижрочилари томонидан олиб борилаётган суҳбатлар натижасида айрим эр-хотинлар ўзаро ярашиб, оилалар қайта тикланмоқда.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 21.11.2019 йилдаги қарздор З.Жумаевдан ундирувчи Р.Жумаева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш давомида ота фарзанди учун жами 18 млн. 841 минг сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланиб, давлат ижрочиси Н.Элмуродов томонидан қарздор З.Жумаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шу аснода қарздор ва ундирувчи билан юзма-юз ўтказилган суҳбат жараёнида қарздор ота алимент қарзини тўлаш имконияти йўқлигини, ундирувчи она эса ёлғиз ўтказаётган ҳаётидан мамнун эмаслигини ва эри билан ярашиш истаги борлигини билдирган.

Давлат ижрочиси томонидан ушбу оила яраштирилиб, шу куни ФҲДЁ бўлимида никоҳлари қайд қилинган ва ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланган.

Боланинг эса қувончи чексиз, чунки у энди ўз уйида ота-онаси билан бирга яшайди. Бундай бахтга ҳеч нима тенг келмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро шаҳрида оилалар яраштирилмоқда