Сирдарё вилоятида «Nexia-3» машинаси портлаб кетди

Сирдарё вилоятида «Nexia-3» машинаси портлаб кетди
Фото: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
21 апрел куни Янгиер шаҳрида жойлашган «Ватанпарвар» ташкилоти биноси рўпарасида қолдирилган, «Nexia-3» русумли автомобилининг газ баллонида ёрилиш содир бўлган.

Натижада, «Nexia-3» русумли автомобил буткул яроқсиз ҳолга келган ва ёнидаги 2 та автотранспорт воситасига техник зарар етган.

Шунингдек, яқинида бўлган чойхонанинг 10 кв.м майдонда ойнаси синиб зарарланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган.
Сирдарё вилоятида «Nexia-3» машинаси портлаб кетди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда вилоят ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар