23:17 / 21.04.2022
1 322

Бош прокурор ўринбосари: Тергов жараёнида қийноқ қўллаган ходимларга жиддий чоралар кўрилди

Бош прокурор ўринбосари: Тергов жараёнида қийноқ қўллаган ходимларга жиддий чоралар кўрилди
Ўзбекистонда тезкор қидирув ва тергов ҳаракатлари давомида инсон ҳуқуқларининг бузилиши, айниқса, қийноққа солиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда 21 апрель куни бўлиб ўтган Сенат мажлисида бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев маълум қилди, дея хабар берди «Дарё».

Эркин Йўлдошевнинг таъкидлашича, 2021 йил давомида прокуратура органларига қийноққа солиш ҳолатлари юзасидан 308 та мурожаат келиб тушган.

«Сўнгги йилларда мунтазам равишда ҳам мамлакат ичида, ҳам халқаро миқёсда қийноқ масалаларида жиддий шуғулланиб келяпмиз. Дунёда қийноққа тааллуқли бўлган қандай ижобий тажриба қилинаётган бўлса, уни амалиётга жорий этяпмиз. Бу бўйича қонунларимизга ўзгартиришлар киритиляпти. 2021 йилда ҳам ушбу масала устида жиддий ишладик. Ўтган йили прокуратура органларига қийнаш ва бошқа тазйиқлар ўтказилгани юзасидан 308 та мурожаат келиб тушган.

Буларнинг 13 таси қўпол муносабатда бўлинганлиги, 28 таси жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилгани, 237 таси тан жароҳати етказилгани билан боғлиқ. Ушбу хабарларнинг барчаси бўйича текширув ҳаракатлари ўтказилиб, қатъий чоралар кўрилди. Хусусан, қийноққа солиш ҳолатлари юзасидан 21 та жиноят иши қўзғатилиб, 28 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди
», – деди Бош прокуратура расмийси.

Шунингдек, Эркин Йўлдошев муаммони кимнидир жазолаш орқали ҳал қилиб бўлмаслигини айтди.

«Бунинг учун далилларни тўплашнинг илғор усул ва технологиялари, кўникмаларни шакллантиришимиз керак. Терговчиларимизнинг биринчидан онги, тафаккурини соғломлаштириш билан биргаликда қиладиган иш малакасини ҳам ошириш зарур», — деди ташкилот вакили.

Унинг қўшимча қилишича, келгусида ҳам қийноқларга солиш ҳолатлари бўйича назорат тадбирлари давом эттирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокурор ўринбосари: Тергов жараёнида қийноқ қўллаган ходимларга жиддий чоралар кўрилди